Тумангаз филиали томонидан фуқаролар мурожаатлари қаноатлантирилмоқда

04.08.2021 290 Yangiliklar
ВЛАДИСЛАВ ГАВРИЛОВ МУРОЖААТИ
ўрганилиб хал қилинди

🔸“Хиватумангаз” таъминоти бўлимига ҳар куни истеъмолчилардан хат-аризалар ва юқори ташкилотларга қилган мурожаатлари юзасидан сўровномалар ҳам келиб туради. Мана улардан бири, Гандимён МФЙда истиқомат қилувчи Владислав Владимирович Гавриловнинг мурожаати: “Баллонимни суюлтирилган газ билан тўлдириш учун газ таъминотига, МФЙга мурожаат қилдим. Аммо 50 кундан бери натижа йўқ”.

🔸Таъминотчи идорамиз ходимлари В.В.Гавриловнинг манзилда кўрсатилган хонадонига тўлдирилган газ баллонини етказиб беришди.
Шунингдек, шу маҳаллада яшовчи Б.Оллаберганов ҳам худди шу масала бўйича “Хиватумангаз” таъминотига мурожаат қилган. Унинг илтимоси ҳам қаноатлантирилиб, хонадонига газ баллони олиб борилди.

🔸Ташкилотимиз бутун диққат-эътиборни аҳолини суюлтирилган маиший газ баллонлари билан мунтазам таъминлаш учун белгиланаётган чора-тадбирларни ўз вақтида бажаришга қаратишган.