Тумангаз филиалида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашнинг самарали ечими йўлга қўйилган

04.08.2021 374 Yangiliklar

Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали “Хиватумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлимида мурожаатларни келтириб чикараётган сабаб ва омилларни таҳлил этиш ва уларни бартараф этиш буйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

2021 йилнинг 5-май ҳолатига  “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали “Хиватумангаз” газ таъминоти бўлимига жисмоний ва юридик шахслардан жами 39 та мурожаатлар тушган бўлиб, шундан 35 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ишонч телефони ва Халк кабулхонаси оркали 4 таси ёзма равишда  келиб тушган.

Бу мурожаатларнинг кўриб чиқилиши тўлиқ назоратга олиниб, 26 та мурожаат  қаноатлантирилган, 13 таси бўйича муаллифларга тушунтиришлар берилган. 4 та ёзма мурожаатлар хам ижобий ҳал қилинган.

“Хиватумангаз” газтаъминоти бўлими бошлиғи ва малакали мутахассислари томонидан фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг муаммоларини эшитиб конун доирасида ижобий ҳал килиш чоралари кўрилмокда.

Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасига Хива тумани, Париша маҳалласи Зафар кўчаси 36-уйда яшовчи Рўзметова Шахнозанинг суюлтирилган газ баллонини тўлдириб бериш тўғрисидаги мурожаати юзасидан Хиватумангаз ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилиб ижобий ҳал қилинди. Ҳозирги кунда табиий газ танқислиги бўлгани сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 5 июлдаги № 193- сонли қарорига асосан газ тармоғидан ажратилиб суюлтирилган газ билан таъминланаётган фуқаролардан яшаш ҳудудини табиий газ тармоғига қайта улаб бериш  тўғрисида  мурожаатлар келиб тушмоқда. Ушбу масала юзасидан “Хиватумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи, тегишли бўлим мутахассислари ҳамда “Ҳудудгаз Хоразм” газтаъминоти филиали мутахассислари томонидан фуқаролар билан сайёр кабуллар ўтказилиб уларни кизиктирган савол, таклиф ва шикоятларини эшитиб, жойида конуний ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.