Мактаблар ўқув мавсумига тайёргарлиги холатлари кўздан кечирилди

14.08.2021 318 Yangiliklar
Хива тумани ҳокими Х.Матрасулов тумандаги мактабларда ўқув мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари жараёнларини кўздан кечирди. Ташриф чоғида ҳар бир объектдаги бажарилаётган ишларни  сифатига алоҳида эътибор қаратиб, таъмирлаш жараёнларини қисқа фурсатларда якунлаш ва қилиниши лозим бўлган қўшимча вазифалар юзасидан қурилиш ташкилоти раҳбарлари ва тегишли масъулларга топшириқлар берилди.