Туман ҳокими Х.Матрасулов Қорақум ҳамда Аваз дунак маҳаллаларида "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар жараёнларини кўздан кечирди. Жумладан, Бугунги кунда ушбу маҳаллалардаги асосий йўллар асвальтлаштирилиб ички йўлларни ШПС билан текислаш, уйларни фасад қисмларини бўяш, шифер қилиш, йўл четларига пиёдалар юриш йўлакчалари барпо этиш, электр линияларини янгилаш каби бир қатор ишлар амалга оширилган.