Вилоят ҳокими ўринбосари Қ.Игамбергановнинг аҳоли билан учрашуви

17.08.2021 297 Yangiliklar
Бугун 17.08.2021 йил куни Хива туманидаги Дошёқ маданият марказида вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари  Қ.Игамбергеновнинг фуқаролар билан учрашуви бўлиб ўтди.  Учрашувда иштирок этган фуқаролардан уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, савдо шахобчалари ташкил қилишда амалий ёрдам сингари бир қатор масалалар юзасидан мурожаатлар бўлиб, ушбу мурожаатлар бўйича  тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Вилоят ва туман ҳокимлиги ваколат доирасига кирмайдиган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди. Қабулда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Х.Абдукаримов, туман ҳокими Х.Матрасулов, сектор раҳбарлари ва идора-ташкилотлар раҳбар ходимлари иштирок этишди