Бугун тумандаги Қоракўл дам олиш масканида Хива туманининг "Уч авлод учрашуви" тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари , турли жабҳаларда фаолият кўрсатиб ҳозирда нуронийлик гаштини сураётган фахрийлар, турли соҳа вакиллари ва ижодкор ёшлар қатнашишди.
Тадбир давомида туман ҳокими Х.Матрасулов ва бошқалар сўзга чиқиб эришилган ютуқлар ва қилиниши лозим бўлган вазифалар ҳақида қисқача тўхталишиб, барчани яқинлашиб келаётган мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги билан муборакбод этишди. Қатнашчилар хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган куй қўшиқлардан баҳраманд бўлишиб, туман ҳокимининг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.