Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқотда тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналишни кўрсатиб ўтилиб, булар биринчи йўналиш – бизнесни молиялаштириш, иккинчиси – солиқ тизимини такомиллаштириш ва бизнесга солиқ юкини камайтириш, учинчиси – ер ажратиш, тўртинчиси – инфратузилма, бешинчиси – экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, олтинчиси – транспорт-логистика, еттинчиси – соҳадаги тартиб-таомилларни соддалаштириш масалаларига қаратилди. Бугун Хоразм вилояти тадбиркорлари учун маскур имтиёзлар муҳокамасига бағишланган видеоконференсия алоқа тарзида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Х.Матрасулов, туман ҳокими ўринбосарлари ва тадбиркорлар иштирок этишди.