Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Хива туманида ташкил қилинган 44 та сайлов участкасидаги комиссия раиси, раис ўринбосари, котиблигига номзод 132 нафар тингловчилар ва 12 нафар захирадаги номзодлар учун 8 сонли мактабда семинар тренинглар бўлиб ўтмоқда. Тренинг қатнашчилари учун ўқув хонаси, иссиқ овқат, эгаллаган билимлари юзасидан тест топширишлари учун замонавий техникалар билан жихозланган компьютер хоналари ташкил қилинган. Дарс жадваллари карантин қоидаларига тўла риоя қилинган ҳолда, белгиланган график асосида тренерлар ва туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси назоратида амалга оширилмоқда.