Умумхалқ хашар

21.08.2021 345 Yangiliklar
Бугун эрта тонгдан туманимизнинг барча маҳаллаларида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!"шиори остида умумхалқ ҳайрия ҳашари ўтказилди.Кўчалар ва ариқ зовурлар тозаланди.Ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндилар мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилди. "Маҳалла"хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан кам таъминланган,ижтимоий ҳимояга муҳтож,боқувчисини йўқотган фуқароларнинг уй жойларини таъмирлашга пул маблағлари ажратилди. Бежизга халқимиз Ҳашар -элга ярашар демайди.Aзиз юртдошлар!Ушбу "Маҳаллаларни ободонлаштириш"ойлиги давомида қилинадиган савоб ва баракали ишларга ўз ҳиссамизни қўшайлик!