Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдаги қирқ биринчи сессияси

07.08.2021 333 Yangiliklar
Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдаги қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Уни сессия раиси О.Матякубов бошқариб борди. 
Кун тартибида:
1. Қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Хива туман прокуратураси томонидан 2021 йилнинг 6 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан туман прокурори Ш.Абдалниязовнинг ҳисоботи тўғрисида.
2. Хива туман ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи подполковник Б.Б.Хаитбаевнинг 2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида, туман худудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир қилинганларни фош қилиш, худуддаги сиёсий - ижтимоий вазиятни барқарор сақлаш юзасидан олиб борилган хамкорликдаги профилактик тадбирлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-5204-сон қарорини ижросини таъминлаш ҳамда ижтиоий ҳимояга муҳтож оилаларни “Темир дафтар”га киритиш тўғрисида.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги 
ПҚ-5048-сонли қарори билан тасдиқланган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Дастури доирасида Хива туманида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
5. Хива тумани Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
6. Хива туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ишлар  юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Исаевнинг ҳисоботи тўғрисида.
7 Мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичларига қараб 1, 2, 3 ўринларни эгаллаган мактаб директорларини  мукофотлаш тўғрисида.
8. Хива туманидаги маҳаллалардаги рақамсиз уйларга рақам бериш тўғрисидаги ҳисоботлар тингланди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан фикр мулоҳазалар тингланилиб, халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутатлари қарори қабул қилинди