Хива тумани мурувват уйида Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиқган туман ҳокими Х.Матрасулов машаққатли ва масъулиятли касб эгалари мурувват уйининг барча ходимларини байрам билан табриклаб, ўзининг эсдалик совғаларини тақдим этди. Вилоятимиз ва туман маданият уйи ходимлари томонидан саҳналаштирилган куй-қўшиқлар йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.