25.08.2021 йил кунги туман ҳокимининг сайёр қабулида Серчали маҳалласи, Оқ наввот кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар йўл муаммоси ва оилавий ҚВП узоқ масофадалиги аҳолини боришида қийинчиликлар туғдираётгани бўйича мурожаат қилган эдилар. Бугун 26.08.2021 куни туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбаридан иборат ишчи гуруҳ масалани жойига чиқиб ўрганиш юзасидан Оқ наввот кўчасига боришиб, у ердаги аҳоли билан мулоқотда бўлдилар. Кучага бориш йўллари тупроқли йўл бўлганлиги сабабли туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан грейдер билан йўлларни текислаш ишлари бошлаб юборилди. Ҳақиқатдан ҳам қишлоқ врачлик пункити ушбу ҳуддуд аҳолисига олис масофадалиги, маҳалла шаҳар ҳудудидаги оилавий поликлиникага яқинлигини ҳисобга олиб, ҳудуд аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни шаҳар оилавий поликлиникаси орқали амалга ошириш бўйича бошқармага таклиф киритиш туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари зиммасига юклатилди.