Хива туманининг барча ҳудудларидаги маҳаллалар иштирокида “Уч авлод” учрашуви тадбирлари давом этмоқда.
Тадбирда туман ҳокими Х.Матрасулов иштирок этиб, таклиф этилган меҳмонларни Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан самимий табриклаб ўтди. Шунингдек, сўзга чиққан фахрий отахон-у онахонларимиз ўзларининг ёшларга ибрат бўладиган хаёт йўллари ҳақида ва бугунги кунда туманимизда яратилаётган шароитлар, қилинаётган истиқболли ишлар ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.
Тадбир давомида санъаткорлар томонидан янграган куй-қўшиқ ва наволар барчани даврага рақсга чорлади.
Бундай кўнгилочар тадбирлар барчада катта таассурот қолдириши билан бирга, ўтган оғир, синовли кунлардан хулоса чиқариб, бугунги кунга шукрона келтириб яшаш ҳиссини янада оширганини кўриш мумкин.