2021 йилнинг 28 август куни туман ҳокими Х.Матрасулов иштирокида ҳудудда истиқболли янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда туман ҳокими яқин кунларда янгидан иш фаолиятини бошлайдиган ишлаб чиқариш субъектлари ва яратиладиган иш ўринлари ҳақида маълумотларни бериб ўтди. Тадбир қатнашчилари ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишиб, берилган саволларига тўлиқ жавоб олдилар.