Бугун туман ҳокимлиги биносида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, ушбу эсдалик нишони билан мамлакатни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлат иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган фуқаролар мукофотланади. Тақдирлаш маросимида туман ҳокими Х.Матрасулов, сектор раҳбарлари ва тумандаги турли соҳа вакиллари иштирок этишди.