Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг  30 йиллиги байрами муносабати билан  Хива тумани ҳокими Х.Матрасуловнинг байрам табриги

30.08.2021 359 Yangiliklar
Ассалому-алайкум қадрли юртдошлар

Шу кунларда Республикамизнинг барча шаҳару қишлоқларида Мустақилликнинг 30 йиллиги ҳалқимиз томонидан кенг нишонланмоқда. Ушбу истиқлол шодиёнаси - энг улуғ, энг азиз байрам билан Сиз азизларни ва Сизлар орқали барча туманимиз аҳлини чин дилдан самимий муборакбод этишга рухсат бергайсизлар.
Бу галги мустақиллик байрами Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, гўзал ва навқирон Хивамизда ҳам “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” Мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очган Ўзбекистонимиз Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олар эканмиз, ўтган давр мобайнида туманимиз мутлақо янгича қиёфада намоён бўлаётгани, шу заминда яшаётган инсонларнинг кайфияти, бугунги ҳаётдан розилигини, эртанги кунга ишончини барча соҳаларда амалга ошираётган кенг кўламли ишларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини, қурилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, илм-маърифат ва бошқа кўплаб соҳалардаги эришаётган салмоқли ютуқларимизни алоҳида эътироф этишимиз керак.
Азизлар!
Мустақиллик байрамимизнинг яна бир қувончли жиҳати шундаки, ушбу шодиёна арафасида муҳтарам Президентимизнинг фармонлари билан барча соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, олиб борилаётган ислоҳотларни рўёбга чиқаришга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ юртдошларимиз қатори туманимизнинг фидойи вакиллари борлигидан ҳам фахрланамиз.
  Азиз дўстлар!
 Барчангизни яна бир бор Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилайман. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар  ёр бўлсин!
Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!