Туманнинг энг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Қорақум маҳалласи аҳолиси учун байрам кунлари янада қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада гўшт, тухум, ун, ёғ, балиқ маҳсулотлари, мева ва полиз экинлари, шунингдек мактаб формалари ва ўқув қуролларини белгиланган нарҳларда сотуви йўлга қўйилган. Маҳсулотларни сотилишида белгиланган нарҳлардан асоссиз равишда оширишни олдини олиш учун туман ҳокимлиги томонидан масъуллар беркитилган.