43-сессия

07.09.2021 347 Yangiliklar
Халқ депутатлари Хива тумани Кенгашининг
қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди
Сессияда: 1. Хива туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 2-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг шахсий таркибини вилоят округ сайлов комиссиясига тавсия қилиш тўғрисида.

3. Хива тумани сектор раҳбарларининг таклифларини инобатга олган ҳолда ижтимоий химояга муҳтож оилаларни “ Темир дафтар ” рўйхатига киритиш, бўйича туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари С.Мейлиевнинг ҳисоботи тўғрисида.

4. Хива туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам тўлаб бериш ҳамда “Аёллар дафтари” рўйхатида турган  баъзи аёлларни рўйхатдан чиқариш  бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

5. Хива туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб–қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда айрим ёшларни “Ёшлар дафтари”дан чиқариш тўғрисидаги ҳисоботлар тингланди. Кўрилган масалалар юзасидан фикр мулоҳазалар тингланиб, халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутатлари қарори қабул қилинди.