Мамлакатимизда узумчиликни ривожлантириш, экспортбоп навларини яратиш, қайта ишлаш ва халқимизга сифатли маҳсулот етказиб бериш борасида самарали ишлар йўлга қўйилмоқда. Бу борада Хива туман ҳокимининг топшириғига биноан Серчали маҳалласида туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда узумчилик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида аҳоли хонадонлари олдига “Симбағаздан войишсимон сўриток” ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар ташкил қилиниб, ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.