Ёшлар дафтарига рўйхатга олинган, Пирнахос маҳалласида яшовчи Хударганова Махлиё ўзининг билимга чанқоқлиги, ташаббускорлиги ва тиришқоқлиги натижасида маҳалласидаги тенгдошлари ва ўқувчи ёшларни чет тилларига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ўзи яшайдиган маҳалласида “High Result” ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйди.
Марказда ташкил қилинган “Speaking courses” - инглиз тилида гапириш курслари, English kids- болалар инглиз тилиси, инглиз тили грамматикаси, IELTS курслари, ментал арифметикаси, она тили ва рус тили курсларида малакали ўқитувчилар томонидан дарс машғулотлари олиб борилади. Ўқув маркази раҳбарига туман “Ёшлар дафтари” жамғарма маблағлари ҳисобидан замонавий русумдаги компьютер жамланмаси субсидия асосида топширилди. Очилиш тадбирида туман ҳокими ўринбосари Ш.Нарбаев, 4-сектор раҳбари Ж.Хўжамуратов, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари М.Ювбосарова ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.