Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги "Хотин-қизларни кўллаб-кувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5020 сон қарорига 3-илова билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг 32-бандида "Маҳалламизнинг фахрий ҳунарманд аёли" лойиҳасининг бажарилиши юзасидан жорий йилнинг 21 сентябрь куни Хива тумани Оқёп махалласида гул босилган газламалар ва чокли буюмлар йўналишида фаолият юритиб келаётган хунарманд Жабберганова Дилором Кадамовнанинг тикувчилик корхонасида "Серчалли" ва "Оқёп" махалласида яшовчи "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган 10 нафар хотин-қизларга махорат дарси ва учрашув ташкил этилди. Учрашувда оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича Оқёп махалласи раис ўринбосари Ойбиби Оллаберганова, "Хунарманд" уюшмаси Хива тумани бўлими мутахассиси Дилфуза Исмоиловалар иштирок этдилар. Корхонада олиб борилаётган маҳорат дарслари, ҳунармандчилик турлари барча қизлар учун маъқул келаётганлиги улар томонидан мамнунлик билан тилга олинди.