Пахтакорлар билан учрашув

19.09.2021 366 Yangiliklar
Шу кунларда Хива туманида пахта терими мавсуми юқори суръатларда давом этмоқда. Бугун 19.09.2021 куни туман ҳокими Х.Матрасулов пахта далаларидаги  ҳашарда иштирок этаётган отрядларнинг илғор теримчилари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашди. Туман ҳокими пахтакорларга далаларда жасорат кўрсатиб, давлатимиз хирмонининг юксалишида ўзларининг муносиб улушларини қўшаётганликлари учун ташаккурлар айтиб, илғор теримчиларга эсдалик совғаларни топширди. Теримчилар ҳолдиан хабар олиш ва уларга яратилаётган шароитларни ўрганиш, етиштирилаётган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиб териб олиш ишларини ўрганиш мақсадида туман ҳокими  барча пахтазорларга ташриф уюштирмоқда.