Хива тумани маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва мутахассислар учун амалий семинар

18.09.2021 292 Yangiliklar
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш дастури доирасида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш бўйича олиб борилаётган ишлар устидан тизимли ва доимий назорат  ўрнатиш имконини берувчи ягона электрон тизим e-aholi.uz электрон дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 23 июл куни “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлардан келиб чиқиб ушбу дастурга интеграциялашган e-murojaat.uz электрон дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастурларни амалиётга татбиқ қилиш мақсадида Хива тумани маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва мутахассислар учун амалий семинар ташкил қилинди. Семинар қатнашчиларига “e-aholi.uz” электрон дастури ҳақида мутахассислар томонидан батафсил тушунтириш берилди.