Бугун Хива туманида “Ёшлар дафтари” да турувчи жами 35 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, субсидия асосида "Ёшлар жамғармаси" маблағлари ҳисобидан 22 та тикув машинаси, 3 та мотокултеватор, 3 та компьютер ва 7 та пишириқ пиширишга мўлжалланган печка ва миксер тақдим этилди. Техникаларни ўз эгаларига топшириш маросимида туман ҳокими Х.Матрасулов, сектор раҳбарлари, туман ёшлар ишлари агентлиги раҳбар ҳодимлари ва бошқалар иштирок этишди.