Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сонли қарори билан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси "Кексалар ҳафталиги" этиб белгиланган. Маскур қарор ижроси бўйича Хива туманида ҳам 4-октябрдан “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги” тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Тадбир доирасида эрталабдан туманнинг Полосултон маҳалласида кекса авлод вакиллари ҳамрохлигида юриш марафони бўлиб ўтди.