ХИВА ТУМАНИ ДАВЛАТГА ПАХТА ТОПШИРИШ РЕЖАСИНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРДИ

27.10.2021 321 Yangiliklar
     Хива  тумани давлат хирмонига 18075 тоннадан ортиқ пахта топшириб, ҳосилдорлик ҳар гектаридан 36 центнерни ташкил этди Туманда жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўрилди ва тизимли асосда иш олиб борилди.     
Деҳқонларимиз эрта баҳор, жазирама ёз мобайнидаги табиат инжиқликларини ўз билим, тажриба ва маҳорати, машаққатли меҳнати билан мардонавор енгиб, кузнинг ҳар бир илиқ кунидан унумли фойдаланган ҳолда ҳосилни уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишди.
Эрта баҳорда 103 та фермер хўжаликлари томонидан 5 минг  гектар майдонга  чигит экилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керекки тумандаги Хударган ота, Азиза, Машарип ўғли Собир, Хусинбой Тожиев, Карим Ёвбосар, Юсуфбой Аниёз, Ахмаджон Матёқубов, Комил инсон фермер хўжаликлари далаларидан 50 центенерга яқин пахта ҳосили  йиғиб териб олиниб,  туманда алоҳида жонбозлик кўрсатишди.  Ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида ғўза ниҳоллари текис униб чиқди. Вегетация даврида барча агротехник тадбирлар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилди. Жумладан, ғўза ниҳолларини ягоналаш, қатор ораларига ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш, суғориш ва озиқлантириш, дефолиация ва чеканка қилиш каби тадбирлар малакали мутахассисларнинг тавсиялари ва деҳқонларимизнинг кўп йиллик тажрибалари асосида сифатли амалга оширилди.  
Қулай об-ҳаво шароити, ишнинг тизимли асосда ташкил қилингани ва деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига далаларда мўл ҳосил тўпланишига эришилди. Теримчилар учун барча шароитлар яратилиб, дала бошида иссиқ овқатлар ташкил қилинди. Уларнинг маданий ҳордиқ чиқариши, терим пулларининг ўз вақтида, дала бошида бериб борилгани  терим суръатини оширишда муҳим омил бўлди.
Бугунги юксак хирмонни бунёд қилишда  фаол иштирок қилган барча миришкор деҳқонлар, фермерлар, теримчилар ва мутасаддиларга куч ғайрат тилаб, эришилган ютуқлари билан самимий табриклаймиз.