47-сессия

13.11.2021 356 Yangiliklar
Халқ депутатлари Хива тумани Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди
Сессияда: 
1. Хива тумани ҳокимининг 2021 йил 27 октябрдаги Собиров Равшанбек Солаевични туман ҳокимининг ўринбосари-инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимидан озод этиш тўғрисидаги 74-12-176-Q/21-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида 

2. Хива тумани ҳокимининг 2021 йил 12 ноябрдаги  Иржанов Атобек Бардиевични Хива тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинлаш тўғрисидаги 106-12-176-Q/21-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида.

3. Хива тумани сектор раҳбарлари туманда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлари юзасидан 9 ой якуни бўйича ҳисоботлари тўғрисида.

4. 2021 йилнинг 10 ойи давомида Хива туман ҳокимлиги тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

5. Хива туманида “Аёллар дафтари ” рўйхатида турган хотин-қизларни рўйхатдан чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

6. Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, халқ депутатлари Хива туман Кенгашида Ёшлар парламенти вакиллари мактабини ташкил этиш ва уларнинг халқ депутатлари туман Кенгаши билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш тўғрисида.

7. Хива тумани сектор раҳбарларининг таклифларини инобатга олган ҳолда “ Темир дафтар”  рўйхатига янгидан оилаларни киритиш ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида.

8. “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали  “Хива тумангаз”газ таъминоти бўлими томонидан 2021 йил давомида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари ва 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришда амалга оширилган ишлар тўғрисида.

9. Хива туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги ҳисоботлар тингланди. Кўрилган масалалар юзасидан фикр мулоҳазалар тингланиб, халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутатлари қарори қабул қилинди.