Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш соҳаси жадал суръатлар билан ривожланиб, турли хилдаги ишлаб чиқариш объектлари ва турар жойлар барпо қилинмоқда. Хива туманида ҳам фуқароларни уй-жойга бўлган талабларидан келиб чиққан ҳолда Шомохулум махалласи яъни туман марказида 4 та 5 қаватли уйлар қурилиши ишлари бошлаб юборилган. Туман ҳокими Х.Матрасулов анашу турар жойларда амлага оширилаётган ишлар жараёнларини кўздан кечирди ва объектларда фуқаролар учун қулай яшаш шароитларини яратиш, автотураргохлар, болалар уйин майдончаларини ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.