Туман ҳокими Ҳ.Матрасулов бошчилигида иш юритиш, ижро ва меҳнат интизоми масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Хива туманини комплекс ривожлантириш, бу борада амалга оширилаётган ишлар, фуқаролар мурожаатлари, республика, вилоят ва туман ташкилотларидан келган хатлар билан ишлаш масалалари ҳамда тизимда йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама қилиниб, ушбу камчиликларни бартараф қилиш бўйича масъулларга топшириқ ва вазифалар белгиланди.