ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

03.12.2021 349 Yangiliklar
3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят прокротураси, вилоят тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси, туман ҳокимлиги, туман прокротураси ҳамкорлигида Хива туман ногиронлиги бўлган эркаклар учун мурувват уйида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққан вилоят прокурори Қудратходжаев Ботир Бахромович мамлакатимиз раҳбари томонидан ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинаётган қонун-фармойишлар туб негизида ушбу фуқароларга бўлган эътибор ва одамийлик хиссини янда оширишга қаратилаётган муҳим эътиборни эътироф қилиб, мурувват уйи иштирокчиларига хомийлар томонидан тақдим қилинган замонавий кир ювиш машиналари, кийим-кечак, чойшаблар каби кундалик фойдаланувда керакли анжомлар ўз эгаларига етказилди. Байрам тадбирида туман маданият бўлими ходимлари томонидан гўзал куй-қўшиқлар ижро этилди.