Хива тумани ҳокими Матрасулов Хурмат Рахимбергановичнинг 2021 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар бўйича туман аҳолисига мурожаати

18.12.2021 500 Yangiliklar
Бугун Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг 51 сессияси бўлиб ўтди. Унда туман Кенгаши депутатлари, идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этишди.Сессияда туман ҳокими Матрасулов Хурмат Рахимберганович 2021 йилда туманни  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар бўйича   мурожаат қилди.Туман ҳокими ўз  мурожаатида 2021 йилда туманда ишлаб чиқарилиши кутилаётган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми, саноат, қишлоқ хўжалиги ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш кўрсаткичлари, қурилиш, транспорт ва коммунал соҳаларда эришилган натижалар ҳақида маълумот берди. Туман  иқтисодиётига жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий сармоялар, жорий йилга мўлжалланган инвестицион лойиҳалар тўғрисида тўхталди. Бундан ташқари янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллабай ишлаш орқали камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш,    “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга  оширилган ишлар,  “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш ва субсидия асосида аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берди.
Х.Матрасулов туманнинг ижтимоий –иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси йиллардаги дастури, унда белгилаб берилган устувор йўналишлар ҳақида тўхталди. Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, спорт ва маънавий-маърифий соҳалардаги муҳим вазифалар хусусида фикрларини билдирди.
Депутатлар сессияда муҳокама этилган масалалар бўйича сўзга чиқиб, ўзларининг таклифларини билдирдилар.