Президент қонунлари амалда

27.12.2021 368 Yangiliklar
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни давом эттириш, ушбу тоифа вакилларининг Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ва муносиб нишонлашини таъминлаш мақсадида Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Хива туманидаги кам таъминланган, ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 800 минг сўмдан жами 1265 нафар оилаларга 1 млрд. 12000000 сўм пул маблағлари ҳамда гуруч, ўсимлик ёғи, гўшт,ширинликлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмалари тарқатилди.
Жараёнларда туман сектор раҳбарлари иштирок этиб Мамлакатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг байрам табригини фуқароларга ўқиб эшиттиришди.