0%ga kattalashtirish
0% ga kattalashtirish
Мухтарам Президетимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг оқилона сиёсатининг асосий тамойилларидан бири аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ушбу тизимда кейинги йилларда ахолини ижтимоий ҳимояга мухтож тоифаларини моддий таъминотини яхшилаш борасида бир қанча қарор, фармонлар қабул қилинди.
Бунинг яққол мисолида мухтарам Президентимиз томонидан 2022 йил 28 январдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимояга мухтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-58 фармони қабул қилинди:
Ушбу фармон билан, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:
а) компенсация тўлови, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади;
б) ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади.
Бунда, ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахслар учун ҳар ойлик компенсация тўлови — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида тўланади;
в) ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.
Бунда, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар нафақасига ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинланган ташкилот орқали республика бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Пенсия ёки нафақа олмайдиган уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга компенсация пули 2022 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали пенсия ва нафақа тўланадиган муддатларда тўланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4715-сон Фармони
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига (нафақасига) 2022 йилнинг 1 мартидан бошлаб, ҳар ойда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлаш белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига (нафақасига) ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинланган ташкилот орқали Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади»;
б) 1-илованинг «Шахслар тоифаларининг рўйхати» устунида:
3-позицияси «пенсионерлар» сўзидан кейин «(нафақа олувчилар)» сўзлари билан тўлдирилсин;
4-позициясидаги «пенсия ёшидаги» сўзлари чиқариб ташлансин