8 МАРТ – “ХОТИН ҚИЗЛАР КУНИ”ГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

05.03.2022 293 Yangiliklar
2022 йил 3-10 март кунлари “Аёлни эъзозлаш-эзгулик ва адолат мезони” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида бугун 5 март санасида "Ислом хўжа" тантаналар залида 8 март халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, Хива туманидаги турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган илғор аёллар, лобар хотин-қизлар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир аввалида туман ҳокими Х.Матрасуловнинг хотин-қизларга байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Байрам дастури давомида обод ва осойишта юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ аёллар туман ҳокимининг “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Байрамга туман маданият бўлимининг хонандалари томонидан янграган куй-қўшиқлар ўзгача шукуҳ бағишлаб, барчани рақсга чорлади.