Маълумки Хива туманининг Бўстон ва Варағзон маҳаллаларида “Обод маҳалла” дастури доирасида уйларни замонавий кўринишга келтириш, йўлларни таъмирлаш, эскирган электр линиялари ва устунларини алмаштириш, пиёдалар йўлакчалари барпо этиш, ичимлик суви линияларини ётқизиш каби қатор вазифалар амалга оширилади. Бўстон маҳалласида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда идора-ташкилот раҳбар ходимлари иштирокида “Обод маҳалла” дастури доирасида таъмирланаётган намунавий кўчанинг кўргазмали намойиши бўлиб ўтди. Йиғилганларга ассан фуқароларнинг уйи, томорқаси, молхона, хожатхона ва кўчасида амалга оширилган ҳамда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари таништириб ўтилди. Бундан асосий мақсад маҳалланинг умумий қиёфасини шакллантириш ва бошқа кўчаларда ҳам ишларни шу тартибда ташкил қилишдан иборат.