Жорий йилнинг 25 апрел куни Халқ депутатлари Хива тумани Кенгашининг олтмишинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни сессия раиси Х.Матрасулов бошқариб бордиСЕССИЯ КУН ТАРТИБИДА:-Хива тумани ҳокими Х.Матрасуловнинг сессия оралиғидаги қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги ташкилий масалалар,
- “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби ва Хива туманда “Аёллар дафтари”ни 3-босқичини тасдиқлаш тўғрисидаги туман оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Д.Раззоқованинг,
-Хива туманида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ва амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори О.Исаевнинг ҳисоботлари тингланди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан фикр мулоҳазалар тингланиб, халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутатлари қарори қабул қилинди.