"Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови вилоят босқичи

14.05.2022 341 Yangiliklar
#Xalqaro_oila_kuni
#Farovon_oila_sari
#Ibratli_oila

Бугун Огаҳий номидаги мусиқали драма театрида Хоразм вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан 15 май –  Халқаро оила куни муносабати билан “Фаровон оила сари” шиори остида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда оила ва хотин қизлар туман, шаҳар бўлимлари масъул ходимлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, ибратли оилалар вакиллари ҳамда фаол талаба ёшлар иштирок этдилар.  

Танловга кўра 1-даражали диплом билан Хива туманидан Худойбергановлар оиласи, 2-даражали диплом билан Гурлан туманидан Бозорбоевлар оиласи, 3-даражали диплом билан Янгиариқлик Қурбоновлар оиласи тақдирландилар. 

Кўрик-танлов якунида хушовоз хонандалар иштирокида концерт дастури ташкил этилди.