Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Хива тумани бўлими ходимларининг сайёр қабуллари

09.06.2022 307 Yangiliklar

#Sayyor_qabul
 
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Хива тумани бўлими ходимлари томонидан тумандаги маҳаллаларда пенсия, нафақа ва моддий ёрдамларни тайинланиши ва тўланиши борасидаги қонунчиликдаги оҳирги ўзгаришлар юзасидан фуқаролар билан сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда.
 
Жумладан туманнинг Бўстон, Серчали, Ал-Хоразмий маҳаллаларида бўлиб ўтган сайёр қабулларда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Хива тумани бўлими бошлиғи Д.Садуллаев ва масъуллар иштирок этишди.
 
Қабул жараёнларида фуқароларнинг мурожаатларига белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилиб,  мурожаатлари юзасидан белгиланган тартибда ёзма равишда жавоб хатлари берилди. Ушбу йўналишда график асосида туманнинг барча маҳаллаларида сайёр қабуллар бўлиб ўтади.
 
Хива тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.