Жиноят ишлари бўйича Хива тумани суди раиси Д.Отамуратовнинг сайёр қабули

28.06.2022 622 Yangiliklar

Жиноят ишлари бўйича Хива тумани суди раиси Д.Отамуратовнинг  тумандаги 28-сонли мактабда сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда “Аёллар дафтари” да рўйхатда турувчи хотин-қизларнинг муаммолари тингланиб, уларга ҳуқуқий маслахатлар берилди.   Қабулда мамлакатимизда хотин-қизларга қўлланилаётгаган таъзийқ ва зўравонликни олдини олиш ҳамда уларни турмуш шароитларини янада яхшилаш мақсадида қонунчиликда амалга оширилаётга ўзгариш ва қонун қоидалар ҳақида маълумотлар берилди. Бундан ташқари хотин-қизлар томонидан билдирилган савол, таклифлар ва муаммолар шу жойнинг ўзида назоратга олиниб, амалий ёрдам бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.