“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида “ Пишканик” маҳалласининг 1,2 км масофадаги ички йўллари янги қиёфа касб этди

06.07.2022 264 Yangiliklar
Хива туманида “Очиқ бюджет” лойиҳаси доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган ва энг кўп овоз тўплаб ғолиб бўлган таклифлар асосида маҳаллаларга асфальт ётқизиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Ана шундай ободлик ишлари айни кунларда туманнинг "Пишканик"  маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам амалга оширилмоқда.

Лойиҳа асосида маҳалланинг асосий  катта кўчасида 1,2 км. асфальт ётқизиш белгиланган бўлиб, пудратчи ташкилот Хива халол савдо МЧЖ томонидан асфальтлаштириш ишлари тўлиқ якунланаган.

Хива туманида “Ташаббусли бюджет”да ғолиб таклифлар доирасида ҳудудларда ички кўчаларни равонлаштириш тадбирлари давом этмоқда