0%ga kattalashtirish
0% ga kattalashtirish
Хива туманидаги “Соёт Маданият маркази” биносида ҳамда Гандимён маҳалласи ҳудудидаги 32-сонли умумий ўрта таълим мактаб биносида Суд раиси Д.Атамуратов, девонхона мудири Т.Жуманиязов, профилактика инспектори, тегишли ташкилотлар мутасадилари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди. “Маҳаллабай” ва “Менинг маҳаллам-менинг судьям” шиори остида бўлиб ўтган сайёр қабулда “Қаттибош” ва “Соёт” маҳалла фуқароларига “Коррупция”, “Одам савдоси” яъни (чақалоқ) савдоси билан боғлиқ жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, шунингдек аёллар дафтарига киритилган аёлларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш, мавжуд муаммоларини тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш юзасидан иштирокчиларга тушунтиришлар берилди.