Хива тумани пахтакорлари оқ олтинимиз ҳисобланган пахта ҳосилни йиғиб-териб олишга киришди. 

19.09.2022 297 Yangiliklar
Тумандаги “Хива кластер” масъулияти чекланган жамиятига қарашли қабул пунктига пахта карвони етиб келди. Ушбу тадбирда туман ҳокими Х.Матрасулов сектор раҳбарлари,  фермер хужаликлари ва ҳудуд раҳбарлари иштирок этишди. 
Жорий йилда туманда 5 минг гектар майдонга чигит экилиб, ғўза мавжуд агротехник тадбирлар асосида парвариш қилинди. Мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш учун 177 та терим отряди ташкил этилиб, 12 мингдан ортиқ теримчи жалб этилмоқда. Уларнинг аксарияти кластер ва фермер хўжаликлари ишчилари ва кўнгилли теримчилардир.
Туманда бу йил 18.4 минг тоннадан зиёд пахта хомашёсини йиғиб олиб, қабул пунктларига топшириш мўлжалламоқда. Бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратилиб, ҳосилни ташиш учун етарли техника воситалари шай ҳолатга келтирилган.