Сессия кун тартибида:
Хива тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Хаитбаев Бекзод Бакбергановичнинг 2022 йилнинг 9 ойи давомида сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар ҳамда туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир қилинганларни фош қилиш, ҳудуддаги сиёсий – ижтимоий вазиятни барқарор сақлаш юзасидан олиб борилган ишлар бўйича
Хива туман адлия бўлими бошлиғи Машарипов Қахрамон Бекчановичнинг 2022 йилнинг III чораги давомида адлия бўлими томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида,
Жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг раиси Атамуратов Дилмурод Хаитбаевичнинг 2022 йилнинг 6 ойи давомидаги фаолияти юзасидан ахбороти,
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хива туман бўлинмаси қошида ташкил қилинган “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига
2022 йилнинг 9 ойи мобайнида келиб тушган маблағлар ва унинг ишлатилиши юзасидан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хива туман бўлинмаси раиси Машарипова Феруза Бакдурдиевнанинг ҳисоботи тўғрисида
Хива туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Раззақова Дилдар Бектурдиевнанинг “Аёллар дафтари” жамғармасига 2022 йил 9 ой мобайнида келиб тушган маблағлар ва унинг ишлатилиши тўғрисидаги
Хива туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида ҳамда
Туман маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, шунингдек, маҳаллий бюджет даромадларининг кўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда кўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари юзасидан Хива туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Б.Рузметовнинг ҳисоботлари тингланди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан фикр мулоҳазалар тингланиб, халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутатлари қарори қабул қилинди