0%ga kattalashtirish
0% ga kattalashtirish
Бугун 24 ноябрь куни Хива туман ҳокимлиги мажлислар залида Хива шаҳар, Хива ҳамда Қўшкўпир туманларининг 105 нафар хотин-қизлар фаоллари учун семинар-мулоқот ўтказилмоқда.
Семинар-мулоқотларда қуйидаги мавзуларда видео маърузалари тингланди.
- "Оила институтини мустаҳкамлашда миллий қадриятларнинг ўзига хос хусусиятлари, ёшларга оилавий қадриятларни сингдириш методлари"- Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, педагогика фанлари доктори, профессор О.Мусурманова.
-"Кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, иш юритиш тартиб- тамойиллари"
Б. Хонтўраев – Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи.
-"Гендер тенгликни таъминлашнинг ўзига хос тамойиллари"
Х. Сайдвалиева – Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори.
-"Оилавий ажримларни пайдо бўлишининг илмий аспектлари, нотинч оилалар билан ишлашнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари ва методикалари"
Ҳ. Норқулов – Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти катта илмий ходим, педагогика фанлари номзоди, доцент.
-"Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатиш"
Х. Абдусаматов – Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти илмий котиби, психология фанлари бўйича фалсафа доктори.
Шунингдек, тушликдан сўнг Оила ва хотин-қизлар ҳудудий бошқармаларининг давлат ва нодавлат ташкилотлар, суд идоралари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида очиқ мулоқотлар ташкил этилади.
Бунда Суд, Адлия, Соғлиқни сақлаш, Бандлик,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, спортни ривожлантириш бошқармаси, Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ички ишлар бошқармалари масъуллари билан амалий, баҳсли савол-жавоблар ўтказилади.
Семинарларда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Г.Қурбонбоева, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бош мутахассиси Г. Асқарова, Оила ва хотин-қизлар илмий тадқиқот институти илмий ходими Ф. Бойжановлар ҳамда масъул давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Юқоридагилар билан бир қаторда, хизмат сафари давомида Республика вакиллари Г. Асқарова ҳамда Ф. Бойжановлар Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Маҳкамова томонидан сафаролди йиғилишида берилган топшириқлар бўйича ҳам Хоразм вилоятида ўрганишлар олиб борди.
Жумладан, хотин-қизлар фаолига тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш, хотин-қизлар фаоллари иш самарадорлиги учун шароит яратиш,яъни алоҳида хонага эгалиги, алоҳида компютер ва бошқа моддий техник базанинг мавжудлиги, ваканция ҳолати, уни тўлдириш бўйича номзодларни тақдим этиш ҳолатларини танқидий ўрганди ва ўрганишлар давом этмоқда.
Шунингдек, фаоллар билан мулоқотда бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари ва хотин- қизлар фаолларининг ҳамкорлиги етарлича таъминланмагани танқидий баҳоланди.
Бугунга қадар Хоразм вилоятида мавжуд "Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари"," Реабилитация марказлари" ва "Ижтимоий мослашув хоналари", "Ёшларни оилага тайёрлаш марказлари"нинг 6 тасининг фаолияти билан танишилди.