0%ga kattalashtirish
0% ga kattalashtirish
Жиноят ишлари бўйича Хива туман суди раиси Д.Атамуратов, Хива туман ИИБ биносида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва туман хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида “Зўравонликка қарши 16 кун” лойиҳаси асосида “Ҳимоя ордери талабларини бажармаслик учун жавобгарлик” ва “Хотин-қизларга нисбатан зўраволик учун жавобгарлик” мавзусида очиқ мулоқот давра суҳбатлари ўтказилди.
Унда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳозирда долзарб мавзулардан ҳисобланишини, мазкур ҳолатлар яъни ҳимоя ордери талабларини бажармаслик ва хотин-қизларга нисбатан зўраволик учун қонунчиликда жавобгарлик белгилангани, ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан киритилган иш ҳужжатлари кўриб чиқилиб, жавобгарликка тортилаётганликларини билдириб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2061-моддасида, “Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик” – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади кўрсатилган билдириб ўтди.