Сайёр қабул

16.12.2022 152 Yangiliklar
Хива туман пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи ўринбосари Д.Саъдуллаев ва жамғарма мутахассислари томонидан туманнинг Соёт маҳалласида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулда асосон фуқаролар томонидан кўплаб тушунмовчилик ва эътирозларга сабаб бўладиган бола пули олиш тартиб ва мезонлари тушунтириб ўтилди. Бундан ташқари ҳар бир қилинган мурожаат ва таклифлар назоратга олиниб амалий ёрдам бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.