Мурувват уйида яшовчи 9 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга ID-карталар топширилди 

14.02.2023 183 Yangiliklar
 Мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида васийликка олинган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили, вилоят божхона бошқармаси ҳамда Хива тумани ҳокимлиги вакиллари иштирокида Хива “Мурувват” ногиронлиги бўлган эркаклар учун интернат уйида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда васийликка олинган фуқароларнинг 9 нафарига Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-карталари тантанали равишда топширилди.