Хива туман пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи ўринбосари Д.Саъдуллаев ва жамғарма мутахассислари томонидан туманнинг Гандимён маҳалласида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулда асосон фуқаролар томонидан кўплаб тушунмовчилик ва эътирозларга сабаб бўладиган бола пули олиш тартиби, нафақа тайинлаш мезонлари тушунтириб ўтилди. Бундан ташқари ҳар бир қилинган мурожаат ва таклифлар назоратга олиниб амалий ёрдам бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.