Давра суҳбати

23.03.2023 277 Yangiliklar

Хива туманидаги “Истиқлол”, “Хорвуз”, “Сапча” ва “Парчанхос” маҳаллалари фуқаролар йиғини биноларида янги Ўзбекистон-ҳуқуқий демократик давлат, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

         Шунингдек, мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши юзасидан вилоят маъмурий суди судьяси Д.Юсупов ҳамда жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг девонхона мудири Т.Жуманиязов томонидан тушунтиришлар берилди.