ДИ Қ Қ А Т ЭЪЛОН !!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги ПҚ-118-сон қарорига асосан Хоразм вилоятининг Хива туманлардаги 83 та ижтимоий соҳа муассасаларининг иситишқозонларини давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор иштирокида модернизация қилиш ҳамда бошқарувга бериш белгиланган.
Ушбу қарорнинг 7-бандида “Лойиҳаларни амалга ошириш учун тендерларни ташкил қилиш ҳамда хусусий шерикларни шаффоф ва очиқ шартларда танлаш, жалб қилинган хусусий шериклар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларга иситиш объектлари ва тизимларини давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган муддатда вақтинчалик бепул фойдаланишга бериш” топшириғи берилган.
Шу муносабат билан, Хива туманидаги 43 та Халқ таълими, 19 та Мактабгача таълим, 15 та Соғлиқни сақлаш ва 6 та Маданият ва спорт муассасаларининг иситиш қозонларини давлат-хусусий шериклик асосида ташаббускор хусусий тадбиркорлик субъектларига Босқичма босқич модернизация қилиш ҳамда 10 йил давомида бепул фойдаланишга бериш учун танлов эьлон қилинади.
Ушбу танловда иштирок этиш истагида бўлган Хусусий сектор иштирокчиларини ўз таклифлари билан 2023 йил 26 июнь санасига қадар Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи Хизмати” инжениринг компаниясига, Хоразм вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Хива тумани ҳокимлигига мурожаат қилишларини сўраймиз.
Мурожаат учун телефон рақами: 62-374-70-75